Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элликқалъада номаълум сабабларга кўра ёниб кетган 440 бош қўй ва эчки ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлди
Элликқалъа тумани «Элликқалъа» ОФЙда истиқомат қилувчи Аҳмад Ниязимбетовга тегишли қўрадаги 440 бош қўй-қўзилари ва эчки-улоғи билан ёниб кетди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳолат 22 март куни содир бўлган. Қўй-эчкиларнинг ёниб кетиш сабаблари номаълумлиги айтилмоқда.
Туман ИИБга кўра, воқеа 22 мартдан 23 март кунига ўтар кечаси содир бўлган. Ёнғин чиққан ҳудуд қумлик орасидаги дўнгликда жойлашган. 1-1,5 метр баландликда ёғоч ва симлар билан ўраб ясалган қўй қўра ичида боқиб келаётган 250 бош қўй-қўзилари ва эчки-улоқлари ёниб кетган.
Ёнғин содир бўлган куни Аҳмад Ниязимбетов қўй ва эчкиларини берунийлик Онгаров Умирзокқа кўз қулоқ бўлиб, боқиш учун топширган. Ўша вақтда у ёнғин келиб чиққан қўй қўрадан тахминан 15-20 мeтр чамасидаги узоқликда жойлашган кўчма вагон ичида ёлғиз ўзи бўлган.
Воқеа жойи кўздан кечирилганида кўчма вагон ичкарисида исиниш ва овқат пишириш учун ўчоқ борлиги аниқланган. Шу куни унда ўт ёқилган, дейилади Элликқалъа тумани ички ишлар бўлими хабарида.
Ҳозирда Аҳмад Ниязимбетовнинг яқин қариндошлари, унинг дўстлари, ёнғин келиб чиққан қўй қўрага яқин масофада яшовчи фуқаролар ҳамда муқаддам судланган шахслар билан оператив суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Элликқалъа тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:02 / 20.09.2024
Қорақалпоғистонда ўқувчи дарсдан куч ишлатиб олиб чиқиб кетилди
21:19 / 10.09.2024
Тошкент вилоятидаги бўёқ заводида юз берган ёнғин қарийб 4,5 соатда тўлиқ ўчирилди
08:51 / 25.03.2024
Тошкент вилоятидаги яйловларда чорва молларини ўтлатиш меъёри белгиланади
13:28 / 29.02.2024