Ҳиндистон чегараларини очиб, ярим миллион сайёҳга бепул виза беришни режалаштирмоқда
Ҳиндистон ички ишлар вазирлиги яқин 10 кун ичида хорижий сайёҳлар учун чекловлар бекор қилинишини эълон қилмоқчи. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди чегаралар очилгандан кейин биринчи 500 мингта туристик виза бепул берилишини маълум қилди.
Моди бу ҳақда Гоа ороли раҳбарияти билан йиғилиш вақтида айтиб ўтган. Расмий маълумотларга кўра, оролнинг барча аҳолиси камида битта доза вакцина билан эмланган. Бош вазир “навбатдаги сайёҳлик мавсуми пандемиягача бўлган даражада тикланиши мумкинлигини” таъкидлаб ўтган.
Бепул визалар Ҳиндистонда қисқа муддатга келувчи сайёҳларни жалб қилишга қаратилган. Таъкидланишича, бепул визалар дастури 2022 йил 31 мартгача ёки шундай 500 мингта виза олинмагунча амал қилади. Бир ойлик электрон сайёҳлик визасининг ўртача нархи 25 долларга, йиллик виза эса 40 долларга, Ҳиндистоннинг бепул визалар дастурига харажатлари эса 800 млн ҳинд рупийсига (10,8 млн доллар) баҳоланмоқда.
Ҳиндистонда айни вақтга келиб 33,4 млн кишида коронавирус қайд қилинган. Охирги суткада 30 мингдан кўпроқ кишида вирус аниқланган.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
18:48 / 05.11.2024